Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкаликлар энг кўп нимадан қўрқишлари маълум бўлди

Америкаликлар энг кўп нимадан қўрқишлари маълум бўлди

АҚШда ўтказилган сўровномага кўра, аксарият америкаликларни ядро уруши, энергия захираларини талашган мамлакатлар ўртасида низолар келиб чиқиши ҳамда рақамли таъқиб энг кўп ташвишлантирмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Миллий мудофаа Рейган форуми (RNDF) сўровномасида 2 528 нафар катта ёшли америкалик иштирок этди.

Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи яқин беш йилда ядро уруши чиқиши эҳтимолидан «ўта» ёки «маълум даражада» ташвишда. Бу 2021 йил ноябрида ўтказилган сўровнома кўрсаткичидан 8 фоиз пунктига юқори.

Кўпчилик америкаликлар АҚШ ва Хитой ўртасида, шунингдек, айни пайтда Украинада уруш олиб бораётган Россия билан зиддият кучайиши ядро уруши ва террор ҳужумлари эҳтимолини ошириб юборишидан хавотирда.

Сўровномада қатнашганларнинг 81 фоизи энергия захиралари ортидан урушлар келиб чиқишидан хавотир билдираётган бўлса, 80 фоиз қатнашчи технологиялар ёрдамида кузатув (таъқиб) инсон ҳуқуқларини бузади, деб ҳисоблайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг