Америкалик журналистлар: Ким Чен Ин комада
Жанубий Кореялик собиқ дипломатга таяниб америкалик журналистлар КХДР етакчиси комада эканлигини ёзишмоқда, дея хабар берди «Argumenti.ru» портали.
Журналистларнинг маълум қилишича, Ким Чен Иннинг аҳволи ниҳоятда оғир, шу туфайли мамлакатдаги ҳокимиятни синглиси Ким Йо Чен эгалламоқчи.
«Ворисликнинг тўлиқ таркиби ҳали шакллангани йўқ», — деди Жанубий Кореянинг марҳум президенти Ким Дэ Чжуннинг ёрдамчиси бўлган экс-дипломат Чан Сон Мин. Унинг сўзларига кўра, Ким Йо Чен биринчи ўринга чиқади. Негаки, ҳокимиятдаги бўшлиқ узоқ вақт давом этиши мумкин эмас. Чан Сон Миннинг таъкидлашича, КХДР етакчиси ҳали тирик, бироқ ажал билан олишиб ётибди.
Шуниси эътиборга моликки, КХДР етакчисининг комада эканлиги тўғрисидаги маълумот Ким Чен Ин ҳокимиятни синглиси билан бўлишгани маълум бўлгандан кейин бир неча кун ўтгач ОАВда тарқалиб кетган. Ким Йо Чен энди мамлакат раҳбариятидаги иккинчи одам ҳисобланади. У КХДРнинг Жанубий Корея ва АҚШ билан муносабатларига жавоб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter