Америка компанияларининг энг яхши маош олувчи раҳбарлари рўйхати чиқди
Америка компанияларининг ўтган 2018 йилда энг яхши маош тўланган раҳбарлари рўйхати чиқди. Тадбиркор Элон Маск — бу рўйхатнинг энг тепасида. «New York Times» ёзишича, ўтган йили у 2,28 млрд. доллар ишлаб топган.
Ушбу нашр тузган рўйхатга «Discovery Inc.» раҳбари Дэвид Заслав ($129 млн.), «T-Mobile US» бош директори Жон Лежер ($67 млн.), «The Walt Disney» президенти Роберт Айгер ($66 млн.) каби тадбиркорлар ҳам киришди.
Рўйхатни тузишда раҳбарлар учун белгиланган маошлар, бонуслар, устамалар ва акциялардан оладиган даромадлари ҳисобга олинган.
Маскнинг маоши аслида 55 минг АҚШ долларига тенг. Қолган даромадни у компания акциялари орқасидан топди. Масалан, «Tesla» акциялари қиймати 4 млн. фоиздан кўпроққа ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter