Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амалдор аёл Миср кўчаларига эри ва қайнотасининг номини берди ва бундан қаттиқ пушаймон бўлди

Амалдор аёл Миср кўчаларига эри ва қайнотасининг номини берди ва бундан қаттиқ пушаймон бўлди

Фото: «CC BY-SA 2.5 / michael hoefner»

Миср шимолидаги Қалюбия муҳофазаси губернатори Кафр-Шукр шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғини бир неча кўчаларга эри ва қариндошларининг номини берганлиги учун ишдан бўшатди, дея хабар бермоқда «el-Watan» газетаси.

«Янги шаҳар бош режасида бир қанча кўчаларнинг номлари унинг эри ва қариндошлари шарафига ўзгартирилганлиги тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушгандан сўнг Кафр-Шукр шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғини лавозимидан озод этишга қарор қилинди», — деди губернатор Aбдулҳамид Хаджон.

Унинг сўзларига кўра, газетада Мона М. деб кўрсатилган амалдорнинг хатти-ҳаракатлари қонунни қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Негаки, кўчаларга ном бериш тўғрисида қарор маҳаллий халқ кенгаши ёки махсус қўмита томонидан қабул қилинади. Охирги пайтларда Мисрдаги кўчалар террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлган ҳарбийлар ва полициячилар ёки жамоат арбоблари шарафига аталмоқда.

Кўчаларни эри, укалари ва қайнотаси шарафига номлаган амалдорнинг ўзи айбловларни рад этиб, шаҳар аҳолиси ундан қасос олишга ва шу тариқа машҳур бўлишга уринаётганини иддао қилмоқда. Гап Сами Гамал исмли киши ҳақида бормоқда. У «кўчаларнинг номланиши билан боғлиқ инқироздан» сўнг Кафр-Шукр шаҳрини «Сами Гамал шаҳри» деб ўзгартиришни таклиф қилган. Фуқаронинг айтишича, шу тарзда норозилигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг