Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алексей Навальнийга ҳукм ўқилди

Алексей Навальнийга ҳукм ўқилди

Фото: РБК

Москванинг Симоновский суди Алексей Навальнийга нисбатан «Ив Роше» иши бўйича чиқарилган шартли жазо муддатини бекор қилди ва унга 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинлади.

Қайд этилишича, суд Навальнийнинг «Ив Роше» иши бўйича тергов давомида уй қамоғида ўтказган  бир йил муддатни чиқариб ташлаган. Энди Навальний 2,5 йилни колонияда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтиб келиши билан аэропортда ҳибсга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг