Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёр икки ҳафта карантинда ўтирмайдиган бўлди

Актёр икки ҳафта карантинда ўтирмайдиган бўлди

Фото: «РИА Новости»

Том Круз хориждан келувчиларнинг ҳаммаси икки ҳафта карантинда ўтириши шарт бўлган янги чекловлар жорий этилишидан бир неча соат олдин Лондонга қўнишга улгурди, дея хабар берди «The Sun».

Ҳукумат 8 июнь, душанба куни янги чеклов чораларини жорий этишга қарор қилди. 57 ёшли Голливуд актёри Том Круз эса якшанба куни оқшом Британия пойтахти яқинидаги «Biggin Hill» аэропортига келиб қўнди.

У Оксфорд яқинида Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг ташландиқ базасига «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмининг еттинчи қисмини суратга олиш ишларини тиклаш учун етиб келди.

«Томнинг айнан якшанба оқшомида етиб келиши тасодиф эмас. Суратга олиш гуруҳи бош қаҳрамоннинг 14 кун карантинда ўтиришини хоҳламади», — деди нашр суҳбатдоши.

У Флоридадан Буюк Британиягача 11 соат парвоз қилган. Тахминларга кўра, актёр Лондонда яшайди ва суратга олиш ишларига вертолётда қатнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг