Африкада сув инқирози чуқурлашди
Аҳоли сонининг шиддат билан ўсиши ва иқлим ўзгаришлари Африкада сув инқирозини янада чуқурлаштирди. Бу ҳақда «Anadolu Agency» ёзмоқда.
Ҳозир қитъанинг 1,3 млрд аҳолисидан 350 млн нафари тоза сув истеъмол қилиш имкониятига эга эмас. Агарда етарлича сармоя киритилмаса, юқоридаги рақам катталашиб бораверади.
Прогнозларга кўра, Африка шаҳарлари инфратузилмаси ривожлантирилмас экан, аҳолии сонининг ошиши инқирозни кучайтираверади.
Бошқа дунёдан фарқли равишда, Африка мамлакатлари керакли инфратузилма мавжуд эмаслиги боис ишлатилган сувни қайта ишлай олмайди, каналлар ва тўғонлар қуриш учун ортиқча миллиардлаб долларлар сарфлаш имкониятига эга эмас.
Қитъадаги сув муаммоси энг кучли мамлакатлар — Эритрея, Судан, Гвинея-Бисау, Сомали, Чад ва Нигер.
Сув хавфсизлиги бўйича энг яхши мамлакатлар — Миср, Ботсвана, Габон, Маврикий, Тунис ва ЖАР.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter