Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкада полиомиелит батамом йўқ қилинди — ЖССТ

Африкада полиомиелит батамом йўқ қилинди — ЖССТ

Фото: «Wikimedia»

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Африка қитъасида полиомиелит бутунлай йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Полиомиелитнининг ягона сақланиб қолган табиий қўзғатувчиси — ёввойи полиовируснинг 1 тоифаси Африканинг барча мамлакатларида батамом тугатилгани ҳақидаги қарор Африка сертификатлаш бўйича мустақил ҳудудий комиссияси томонидан қабул қилинди.

Африканинг тўрт мамлакати — Нигерия, Камерун, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Суданда полиомиелит мавжуд деган тахминлар бор эди. 2020 йил ёзи бошларида юқоридаги комиссия аъзолари ушбу мамлакатларни текширишни якунлашди ва сўнгги хулосани беришди.

Полиомиелит — болаларда орқа мия фалажига олиб келувчи вирусли касаллик. Охирги марта Африкада (Нигерия) 2016 йилда қайд этилган. ЖССТ вирус батамом йўқ бўлганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун тўрт йил кутишга қарор қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, касалликка қарши кураш бошланган 1966 йилдан бери 180 мингга яқин боланинг ҳаёти сақлаб қолинган, 1,8 миллион кишида фалажликнинг олди олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг