Африкада Эбола вируси «уйғонди»
Африкада Эбола вируси «уйғонди» — «Merck» фармацевтика компанияси Жанубий Суданга Эбола вирусига қарши 2 мингдан зиёд вакциналар етказиб берди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Таъкидланишича, бу ерда қўшни мамлакат — Конго Республикасидан ўта хавфли Эбола эпидемияси тарқай бошлагани муносабати билан аввало тиббиёт ходимларининг ўзлари эмланмоқда. Жанубий Судан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида ҳафта давомида Эболани юқтирганлар сони 682 кишига етгани, яна 54 ҳолат Конгода қайд этилгани айтилади.
Вирус ўта хавфли — 405 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятни кузатиб турибди, зарурат туғилса Эбола вирусига қарши қўшимча вакциналар вирус тарқаган ҳудудларга юборилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter