2022 йилда фақат бир мамлакатда инфляция кузатилмади
2022 йилда жаҳон бўйича энг юқори инфляция (йиллик кесимда) қайд этилган мамлакатлар — Зимбабве (243,8 фоиз), Венесуэла (234 фоиз) ва Ливан (122 фоиз).
Шунингдек, Аргентина (94,8 фоиз) ва Судан (87,3 фоиз) — «тескари етакчилар» бешлигида.
2022 йил якунлари бўйича Туркия (64,3 фоиз) ва Шри-Ланка (59,2 фоиз)да ҳам инфляция даражаси юқори бўлди.
Ўтган йили энг паст инфляция Хитой (1,8 фоиз) ва Ўмон (1,98 фоиз)да кузатилди.
2022 йилда фақатгина бир мамлакатда инфляция ўз ўрнини дефляцияга бўшатиб берди — Жанубий Судан — бу мамлакатда нархлар 11,6 фоиз арзонлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter