Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африка жанубида 45 млн кишига очлик хавф солмоқда

Африка жанубида 45 млн кишига очлик хавф солмоқда

Фото: «Meteovesti.ru»

Африка жанубида тошқин, қурғоқчилик ва оғир иқтисодий вазият туфайли 45 миллион киши очликка маҳкум бўлиш арафасида. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон савдо дастури ҳудудий раҳбари маълум қилган, деб ёзади «Regnum».

«Очлик хавфи мисли кўрилмаган даражага етган. Вазият ёмонлашишда давом этмоқда», — деб огоҳлантирди Африка бўйича ЖСД раҳбари Лола Кастро.

Унинг сўзларига кўра, охирги беш йил ичида Африка жануби ёғингарчилик етишмаслигидан жиддий азият чекди. Давомли қурғоқчилик ҳудуддаги 16 мамлакатда ҳосилнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди: уларнинг кўпчилиги дунёнинг ночор давлатлари сирасига киради.

Кастронинг фикрича, иқлим ўзгаришлари қурғоқчиликдан ташқари ҳалокатли довул ва бўронларни келтириб чиқаради.

2019 йили «Идай» довули Мозамбик, Зимбабве ва Малавида жиддий сув тошқинларига сабаб бўлди. Уларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди, миллионлаб аҳоли бошпанасиз қолди ва турмуш тарзи ҳаддан ташқари ёмонлашди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг