Африка иттифоқи Суданга таҳдид қилди
Африка иттифоқининг Хавфсизлик кенгаши Судан армиясига 15 кун ичида ҳукуматни халққа топшириш талабини қўйди. Агарда мамлакат бу талабни бажармаса Африка иттифоқи аъзолигидан маҳрум этилади, деб хабар берди «RFI Kiswahili».
Мавзуга оид: Суданда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирди
Нашр маълумотига кўра, армия бош штаби атрофидаги исёнлар давом этмоқда, суданликлар фуқаролик ҳукуматини шакллантиришни талаб қилишмоқда.
Маълумот учун: Африка иттифоқи — қитъанинг 55 мамлакати аъзо ҳукуматлараро ташкилот. Африка бирдамлик ташкилоти ўрнига 2002 йилнинг 9 июлида асос солинган. Штаб-квартираси Аддес-Абеба (Эфиопия)да жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter