Афғонистондаги олтин конида одамларни тош босиб қолди
Афғонистондаги олтин конида ўпирилиш натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 35 нафар инсоннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда, дея хабар берди «Tolo News» телеканали.
Ҳодиса Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида содир бўлди. Маҳаллий амалдорларнинг айтишича, ўпирилиш вақтида конда тахминан 40 киши бўлган.
— Айни вақтда маҳаллий аҳоли 5 кишининг мурдасини топишган, қолган 35 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, — дейди вилоят губернатори вакили Муҳаммад Назари. Унинг таъкидлашича, кон жойлашган ҳудуд «Толибон» гуруҳи назорати остида. Шу боис маҳаллий ҳукумат бедарак кетганларни қутқариш бўйича ҳаракат қилолмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter