Афғонистонда қулаган самолётда кимлар бўлгани очиқланди
Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда Таиландда касал бўлиб қолган россиялик аёл ва унинг турмуш ўртоғи бўлган.
Афғонистонда радарлардан ғойиб бўлган Falcon-10 самолёти Таиландда касал бўлиб қолган россиялик аёлни тиббий эвакуация қилишни амалга оширмоқчи эди, деб хабар берди Россия консуллиги. Шифокорлар аёлга септик шок ташхисини қўйишган.
«Россия фуқароси Анна Евсюковани шахсий тиббий самолётида эвакуация қилиш жараёнида у билан бирга унинг турмуш ўртоғи Анатолий Евсюков ҳам бўлган, у ҳам Россия фуқароси», — дейилади консуллик бошқармаси хабарида.
Маълумотларга кўра, Евсюковлар оиласи декабрь ойининг ўрталарида Таиландда дам олишган. Анна оғир касал бўлиб қолиб, Ҳиндистондаги касалхонада даволанган. Аёлни Россиядаги касалхонага кўчиришга қарор қилинган. Бунинг учун Falcon-10 самолёти буюртма қилинган.
Анатолий Евсюков Волгодонскда бир нечта бозорларни очган тадбиркор.
«Известия» нашрининг ёзишича, ҳалокатга учраган тадбиркорлар оиласининг хорижда бир нафар фарзанди қолган. Уни олиб кетишнинг иложи бўлмаган, чунки бемор билан бирга фақат бир кишига ҳамроҳлик қилишга рухсат берилган.
Ҳалокатга учраган самолёт бортида Евсюковлардан ташқари тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган: Дмитрий Беляков, Аркадий Грачев, Игор Сивороткин ва Павел Попов.
Самолёт ҳалокатига, дастлабки маълумотларга кўра, иккита двигателнинг носозлиги сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter