Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда кучли жала ва сув тошқини оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда кучли жала ва сув тошқини оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: «feedline.net»

Афғонистон шимоли ва ғарбидаги кучли жала ва сув тошқинлари беш кишининг умрига зомин бўлди. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Чоршанба куни эрталаб шимолий Бадахшон провинциясининг Насай уездида сув тошқини натижасида уч киши вафот этди. Шунингдек, сув тошқини олтита уйни ювиб кетган. Уезд раҳбари Муҳаммад Иброҳим Қаюми ҳодисани тасдиқлаган. Бироқ табиий офат зарар етказган ҳудудлар толибонлар назорати остида эканлигини, шу боис қурбонларнинг аниқ сонини айтолмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, чоршанба куни жала ва сув тошқинлари шимоли-ғарбий Бадгис провинциясининг Жаван уездида икки кишини ҳалок қилган. Шу билан бирга, табиий офат бир нечта уйларга талафот етказган.

«Tolo News» канали хабарига кўра, Афғонистон шимоли-шарқидаги Пандшер провинциясида кўчки содир бўлган. Сешанба куни кечаси Абшар уездида қор кўчкиси 10 та уй, мактаб ва масжидга зарар етказган. Фақат қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг