Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда тирик қолганлар бор

Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда тирик қолганлар бор

Афғонистонда Falcon-10 йўловчи самолёти ҳалокатидан тўрт киши тирик қолди, улар турли тан жароҳатлари олган, яна икки нафарининг тақдирига ойдинлик киритилмоқда. Бу ҳақда Роccия Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабар берди.

Reuters агентлиги афғон расмийларига таяниб, икки киши ҳалок бўлганини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида олти киши бўлган: тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи. Йўловчилар волгодонсклик тадбиркор Анатолий Евсюков ва унинг рафиқаси Анна эди.

Экипаж аъзоларининг ҳам исмлари эълон қилинди: Дмитрий Беляков, Аркадий Грачев, Игор Сивороткин ва Павел Попов.

Самолёт Россиянинг «Атлетик Групп» компанияси ва жисмоний шахсга тегишли бўлиб, Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича тез ёрдам чартер рейсини амалга ошираётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг