Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари фаоли Фрешта Кохистани ўлдириб кетилди

Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари фаоли Фрешта Кохистани ўлдириб кетилди

Фото: instagram.com/Freshta Kohistani (@freshta.kohistani)

Афғонистонлик хотин-қизлар ҳуқуқлари учун фаол курашган Фрешта Кохистани Каписа вилоятининг Хес-э-Авал туманидаги Дахно қишлоғида ўлдирилди. Бу ҳақда «ToloNews» телеканали хабар берди.

Фрешта билан биргаликда унинг укаси ҳам ўлдирилган. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Кохистани ўлимини тасдиқлади.

«Бугун тахминан 17:00 (Тошкент вақти билан 17:30) да мотоциклда бўлган номаълум жангарилар Каписа вилоятининг Хес-э-Авал туманида Фрешта Кохистанини ўлдириб кетишди. Ҳужум натижасида унинг укаси ҳам жароҳат олган. Разведка бўлинмалари ҳужумни текширишга тушган», — дея хабар берди полиция.

Декабрь ойи бошида Афғонистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича вазирни ишдан бўшатди ва ушбу идора билан боғлиқ барча тузилмаларни тугатди.

Собиқ вазир Сима Самарнинг таъкидлашича, бўлимни тарқатиб юбориш бўйича у билан ҳеч ким маслаҳатлашмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг