Афғонистонда 4 нафар сайлов кузатувчиси ўлдириб кетилди
Афғонистонда мамлакат қуйи палатасига ўтказилган сайловларда кузатувчи бўлиб иштирок этган 4 кишини жангарилар ўғирлаб, ўлдириб кетишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, кузатувчиларни Балх вилояти Наҳри Шоҳий қишлоғида ўғирлаб кетишган. Уларнинг жасади Мозори Шариф провинцияси пойтахтида топилган.
Ҳозиргача бирор террорчи гуруҳ бу ҳодисани ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter