Афғонистонда 20 киши қаҳратонда ҳалок бўлди
Ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида Афғонистонда 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди TOLOnews телеканали.
Бундан ташқари, совуқ урган камида 70 киши Ҳиротдаги шифохонага келтирилган.
Қаҳратонда энг кўп азият чекаётганлар — қорни оч ва уйини иситишга қурби етмайдиган қашшоқ аҳоли.
Фавқулодда қиш қаҳратони жониворларни ҳам аямаяпти, хабарга кўра, совуқда қолган қарийб 4 минг бош қорамол нобуд бўлган.
БМТ инсонпарварлик масалалари бошқармаси хабар беришича, бу ҳафта Афғонистонда ҳаво ҳарорати -35 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter