Афғонистонда 10 минг маҳбус озод этилди. Нега?
Афғонистон расмийлари коронавируснинг тарқалишини секинлаштириш мақсадида 10 минггача маҳбусларни - асосан аёллар, вояга етмаганлар ва касалларни озод этишни буюрди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «The Telegraph» нашри хабар берган.
Ушбу ҳаракат маҳаллий «COVID-19» ҳолатлари кўпайганидан ва қўшни Эрондан ўн минглаб афғонликлар пандемия билан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан қайтганидан кейин содир бўлди.
«Президент Ашраф Ғанининг фармони аёлларга, ёш ҳуқуқбузарларга, оғир касал беморларга ва 55 ёшдан ошган маҳбусларга қаратилган», деди Бош прокурор Фарид Ҳамиди.
«Фармон миллий ва халқаро хавфсизликка қарши жиноятлар қилганларга тегишли эмас», дея изоҳ берилган расмий баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter