Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби аниқланди

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби аниқланди

Юн Фоссе.

Норвегиялик ёзувчи ва драматург Юн Фоссе адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Нобел қўмитаси маълумотида айтилишича, «у ўз асарларида одатда гапириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганларга сўз беради». 

Юн Фоссе 1959 йилда туғилган. У бадиий адабиётда 1983 йилда «Қизил, қора» романи ва драматик ёзувчи сифатида 1994 йилда «Ва биз ҳеч қачон ажралмаймиз» пьесаси билан дебют қилди. Бир нечта шеърий тўпламлар ва болалар учун китоблар муаллифи.

Аввалроқ америкалик Мунги Бавенди, Луиc Брюс ва Алексей Екимовлар квант нуқталарининг кашфиёти ва синтези учун кимё бўйича 2023 йилги Нобел мукофотини қўлга киритгандилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг