Адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти Анни Эрнога берилди
Нобел қўмитаси 3-10 октябр кунларини жорий йил учун Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги деб эълон қилган эди. Бугунга қадар мукофотнинг физика, кимё ва тиббиёт йўналишлари бўйича совриндорлар аниқланди.
Бугун, 6 октябр куни Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорини ҳам эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди.
Маълум қилинишича, Анни Эрно йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи, ўндан ортиқ адабий мукофотларни қўлга киритган.
У, шунингдек, Францияда сўлларга хос сиёсий позицияси билан ҳам машҳур. У президент Макроннинг ашаддий танқидчиси ҳисобланади. Франциядаги сўнгги президентлик сайловларида ярим коммунист Жан Люк Меланшон номзоди тарғиботи билан шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, Нобель мукофотининг Тинчлик йўналиши 7 октябрь, Иқтисод йўналиши ғолиблари 10 октябрь куни эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter