Абэ: «Япония ядровий қуролсизланиш етакчиси бўлмоғи керак»
Япония бош вазири Синдзо Абэ ўз мамлакати ядровий қуролсизланиш ҳаракати етакчиси бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.
— Атом бомбардировкаси даҳшатларини ҳис қилиб кўрган ягона мамлакат сифатида биз ядровий қуролсизланиш ҳаракати бошида туришимиз, ядро қуролидан холи дунёга эришиш учун амалий ҳаракатлар қилишимиз зарур, — деди у Хиросима атом бомбардировкаси қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқида.
Бундан ташқари, бош вазир хибакуся — Хиросима ва Нагасаки атом бомбардировкаси жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиш дастурини кенгайтиришга ваъда бериб, ёшларни атом қуролига қарши ҳаракатга жалб қилиш борасида иш олиб бориш кераклигини таъкидлади.
6 август куни Хиросимага атом бомбаси ташланганига 73 йил тўлди. Маҳаллий вақт билан соат 8:15 да (шу пайтда шаҳар осмонида уран снаряди портлаган) бир дақиқалик сукут эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter