81 ёшли алпинист 87 чўққини забт этди
Британиялик кекса алпинист Ник Гарднер 1200 кунда 1000 метрдан ошиқ 282 та Шотландия чўққисини забт этиш ҳаракатида.
Айни пайтда у 87 та чўққини забт этган. Унинг мақсади остеопороз ва алцгеймер билан касалланган одамларга ёрдам берадиган Буюк Британия хайрия ташкилотлари учун пул йиғиш. Айнан шу икки касаллик билан оғриган Никнинг рафиқаси Жанет касалхонада кечаю кундуз парваришга муҳтож.
Ник ўз натижаларини Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларга мунтазам жойлаштириб боради: «Бу мақсад мени бироз чалғитишга ёрдам берди. Ахир мен нимадир қилишим керак эди, акс ҳолда ақлдан озган бўлардим. Бобом тоққа чиқишни 80 ёшида бошлаган. Мен учинчи тоққа чиққанимда тасодифан бошқа алпинистлар билан гаплашиб қолдим. Суҳбатда мен нега тоғларга чиқишимни, мақсадимни айтганимда алпинистлар бунга ишона олмадилар. Уларга тинимсиз миссиям ҳақида гапириб тураман, хайр-эҳсонларнинг аксарияти алпинистлар томонидан йиғилган. Мен аллақачон 30 минг фунт стерлингдан кўпроқ пул йиғдим, якуний мақсад эса 40 минг фунт стерлинг».
Кундан кунга кекса алпинистнинг эзгу мақсадини қўллаб-қувватлаётганларнинг сафи кенгаймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter