80 ёшли Жо Байден яна бир сайловда қатнашишини расман эълон қилди
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини илгари суради. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Ҳар бир авлоднинг демократия учун курашиши керак бўлган лаҳзалари бор. Ишонаманки, бу бизнинг вақтимиз. Шунинг учун мен Америка Қўшма Штатлари президенти лавозимига қайта сайланиш учун номзодимни қўйяпман», деди у.
Associated Press-NORC сўровига кўра, овоз берувчиларнинг атиги 26 фоизи Байденни иккинчи муддатга номзодини кўрсатиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter