Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

7 марта коронавирусга қарши эмланган одамда қандай аломатлар кузатилди?

7 марта коронавирусга қарши эмланган одамда қандай аломатлар кузатилди?

Фото: «Tiu.ru»

Колумбия ғарбидаги Кали шаҳрида бир киши коронавирусга қарши етти марта эмланди. Бу ҳақда Noticias Caracol телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Колумбия фуқароси турли вакцинация марказларида эмланган, шунинг учун уни дарҳол топиш имкони бўлмади.

Шаҳар соғлиқни сақлаш вазири Миерланди Торреснинг сўзларига кўра, эркак 60 ёшдан ошган бўлиб, руҳий касалликлардан қийналади. Колумбиялик киши Sinovac, AstraZeneca, Pfizer ва Janssen компанияларнинг турли дори воситалари билан эмланган. Буни қарангки, унда ҳеч қандай нохуш аломатлар қайд этилмаган.

«Бу воқеа эмланган одамлар ҳақида реал вақтда маълумотларни олишда ахборот тизимлари заифлигининг яққол намунасидир. Шубҳасиз, бундай ҳолат бу каби ҳодисаларни дарҳол аниқлашни қийинлаштиради», — дея хулоса қилди Торрес.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Кали маъмурияти вакцинациядан олдин барча фуқаролар имзо қўйиши мажбурий ҳисобланган эмлашга бўлган махсус розилик бланкасини ишлаб чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг