Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

56 йил бирга яшаган америкалик чол-кампир бузуқ печ туфайли бир кунда жон беришди

56 йил бирга яшаган америкалик чол-кампир бузуқ печ туфайли бир кунда жон беришди

Фото: «Terri Robinson»

56 йил бирга яшаган эр-хотин гипертермия туфайли бир кунда ҳаётдан кўз юмишди. Негаки, печнинг носозлиги уйдаги ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетишига олиб келган. Бу ҳақда «People» хабар берди.

2020 йил 3 октябрь куни АҚШда 80 ёшли Ливелл Робинсон ва унинг рафиқаси 78 ёшли Ора уйларида бўлишган. Эр-хотин яқинда печни таъмирлатишганди, бироқ у яна ишдан чиқиб, хонадаги ҳаво ҳарорати бирдан кўтарилиб кетган. Бир неча соатдан сўнг Ливелл ва Ора яқинлари билан алоқага чиқмай қўйган.

Уйда эр-хотинни ўлик ҳолида болалари топишган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари уй ғайритабиий даражада иссиқ бўлганини аниқлашган.

«Биз иситиш тизимини қўлда ўчирдик ва хонадаги кислород даражасини текширдик. У ниҳоятда паст эди», — деди қутқарувчилардан бири. Кейинроқ судтибэкспертлар эр-хотиннинг ўлимига гипертермия сабаб бўлганини тасдиқлашди.

Ота-онанинг тўсатдан ўлими фарзандлар учун фожиа бўлди.

«Биз уларсиз яшашга ҳали тайёр эмасмиз, чунки улар биз учун чинакам дўст эдилар. Онамиз бизга керакли маслаҳатларини берар, отамиз эса ҳамиша ёрдамга келарди», — дейди тўнғич ўғил Терри.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг