Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«5-7 ой ичида Қримни қайтариб, кўприкни бузамиз» —Украина расмийси

«5-7 ой ичида Қримни қайтариб, кўприкни бузамиз» —Украина расмийси

Украина президенти админстрацияси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Киев 5-7 ой ичида Қримни қайтариб олиши ва Россия томонидан қурилган Қрим кўпригини бузиб ташлаши мумкин.

Подоляк Радио Свободага берган интервюсида ушбу фикрни билдирди.

«Биз, албатта, Қримда жуда қисқа вақт ичида, тарихий нуқтаи назардан, олти ой, беш ёки етти ой ичида бўламиз», деган у.

Унинг таъкидлашича, бу «математик оптимизм».

Подоляк, шунингдек, Украина Қрим кўпригини бузиб, ярим оролдаги Россияга оид барча нарсани йўқотишини айтган. 

Шунингдек, Украина паспортларини Россияникига ўзгартирганларга ҳам чора кўрилади. Украина қоидалари билан яшашга рози бўлмаганлар кетишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Қрим ярим оролини 2014 йил март ойида аннекция қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг