Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

459 киши сув тошқинларида ҳалок бўлди — ЖАР

459 киши сув тошқинларида ҳалок бўлди — ЖАР

Фото: «SAPoliceService»

Жанубий Африка Республикасининг Квазулу-Натал штатида сув тошқинлари қурбонлари сони 459 кишига етди. Бу ҳақда 29 май куни «Bloomberg» хабар берди.

Ўтган ой штат сўнгги 30 йил давомидаги энг кучли сув тошқинларини бошдан ўтказди. Штатга хориж мамлакатлари ва ташкилотларидан ёрдамлар келмоқда.

ЖАРда кучли ёмғирлар сабабли энг хавфли огоҳлантириш даражаси эълон қилинган. Мамлакат метеохизматига кўра, сув тошқинлари пайти штатнинг айрим ҳудудларида 200 миллиметргача ёғин ёққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг