Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

35 йил умрини қамоқда ўтказган аёлга 3 миллион доллар берилади

35 йил умрини қамоқда ўтказган аёлга 3 миллион доллар берилади

Америка фуқароси Кэти Вудс исмли аёл 35 йил умрини қамоқда ўтказган. У 1980 йилда Мишел Митчелл исмли талаба қизни ўлдирганликда айбланганди, деб ёзади «The Daily Mail».

Аёл айни вақтда 68 ёшни қарши олган.

Бироз ўтиб суд унга нисбатан ҳукмни бекор қилган, аммо бошқа юқори ташкилотлар ҳукмни кучда қолдирган. 2015 йилда ўтказилган ДНК-экспертиза натижасида ёш қизни бир неча жиноятларда айбланган Родни Холбауэр ўлдиргани аниқланган.

Кэти Вудсга руҳий касаллар шифохонаси ходимининг сўзларига кўра айблов қўйилган. Энди 35 йилини қамоқда ўтказган аёлга 3 млн доллар миқдорида компенсация тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг