22 июлнинг ажойиб фотосуратлари
«Интерфакс» 22 июлда сайёрамизнинг турли чеккаларида олинган фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Нидерландиянинг Зандворт шаҳрида миллий чемпионатлар арафасида фигурали учиш бўйича машғулотлар бошланди.
Британия шаҳзодаси Филипп Виндзор қалъасида қироллик ўқчилар отрядининг маросимида иштирок этди.
Зимбабведа кун ботгандан тонг отгунча комендантлик соати жорий этилган. Полиция кечки 6 дан эрталабки 6 гача кўчада кимни кўрса, ҳибсга олмоқда.
Германия Мекленбург федерал ери ҳукумати карантин даврида сабр қилгани учун миннатдорлик сифатида 14 ёшгача бўлган болаларнинг ҳайвонот боғига бепул киришига рухсат берди.
Шанхай халқаро Пудун аэропортида юк ташувчи Boeing 777-200F Ethiopian Airlines самолёти ёниб кетди.
Кейптаунда (ЖАР) ресторан ходимлари узоқ давом этган карантин чекловларига қарши норозилик билдиришмоқда.
АҚШнинг Қуддусдаги элчихонасида қазилма ишлари пайтида қадимий мажмуа топилди.
Беларусь орнитологи Владимир Ивановский «Козянский» республика қўриқхонаси ҳудудида йиртқич қушларнинг инини мониторингдан ўтказди.
Сан-Себастьянда 55-жаз фестивали бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter