Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2024 йилда БРИКСга бир вақтнинг ўзида олтита давлат қўшилди

2024 йилда БРИКСга бир вақтнинг ўзида олтита давлат қўшилди

Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка президентлари Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитда БРИКС давлатлараро ассоциациясини 5 аъзодан 11 тагача кенгайтиришга келишиб олди.

БРИКС саммитида Россия президенти Владимир Путин ҳам видеоалоқа орқали иштирок этган.

«Биз Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларини БРИКСга тўлақонли аъзо бўлишга таклиф қилишга қарор қилдик», – деди ЖАР президенти Сирил Рамафос саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Унинг қайд этишича, ушбу мамлакатларнинг БРИКСга аъзолиги 2024 йил 1 январдан бошланади.

ЖАР президенти БРИКСнинг кенгайиши бир босқич билан чекланиб қолмаслигини ва «бошқалар ҳам эргашишини» айтди. Унинг қайд этишича, беш давлат раҳбарлари БРИКСни кенгайтириш жараёнининг йўриқномалари, стандартлари, мезонлари ва тартиблари бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, БРИКСга аъзо бўлиш учун 23 давлат, жумладан, Туркия, Венесуэла, Бангладеш ва Беларус расман ариза топширган.

Россия, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида БРИКC доирасидаги сиёсий муносабатлар ўрнатилиши 2006 йилда бошланган. Ассоциациянинг биринчи саммити 2009 йилда бўлиб ўтган. 2010 йилда ассоциациянинг биринчи кенгайиши содир бўлди – ЖАР унга қўшилди ва альянс БРИКС номини олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг