2022 йилни зарар билан якунлаган миллиардерлар «бешталиги»
90-йиллар охиридаги «дот-ком» (бизнес модели тўлиқ интернетда ишлашга асосланган компаниялар)нинг гуллаб-яшнаши даврида Билл Гейтс бойлиги 100 миллиард долларга тенг бўлган биринчи шахс бўлган ва у бу рекордини 2017 йилгача сақланиб қолган эди. Бу маррани ундан сўнг биринчи бўлиб 2020 йил августида 200 миллиард доллар жамғарган Жефф Безос забт этган.
2020 йил охирига келиб 100 миллиард долларлик рекорд ўз аҳамиятини йўқота бошлади ва ўша йилнинг ўзида шунча маблағи бор миллиардерлар 10 нафарга етди. Улар орасида ҳеч бири Илон Маскдан бу борада ўтиб кетолмас эди (272 миллиард доллар). Ҳатто ўша рўйхатдаги иккинчи ўринда қайд этилган LVMH кангломерати эгаси фрунцуз Бернард Арно ҳам 72 миллиард доллар камроқ бойликка эгалик қилган.
Ўтган 2022 йилда Маск яна рекорд ўрнатди: у бир календар йилида 100 миллиард доллардан кўпроқ йўқотган илк одам бўлди. Маск 2022 йилни тахминан 147 миллиард доллар маблағ билан якунлади. Унинг 2021 йил охирига нисбатан йўқотган маблағи эса рекорд даражани – 125 миллиард долларни ташкил қилган. Кузатишларга кўра, ўтган йилнинг апрелида Маскнинг Twitter платформасини 44 млрд долларга сотиб олгани фонида Тесла акцияларининг 65 фоизга тушиб кетган. Сешанба, 5 январ ҳолатига эса унинг бойлиги яна 10 миллиард долларга камайиб, 137 миллиард долларга тушган. Бу эса 2021 йил ноябридаги 320 миллиард долларлик чўққидан 183 миллиард долларга кам дегани.
Аммо Forbes нашрига кўра, Маск ўтган йилни йўқотишлар билан якунлаган ёлғиз миллиардер эмас.
Амазон компанияси асосчиси Жефф Безос ҳам 2022 йилда 85 миллиард доллар йўқотди. Бунга компания акцияларининг 50 фоизга арзонлашгани сабаб бўлган.
Meta Platforms (собиқ Facebook) эгаси Марк Сукерберг эса 2022 йилни компания акциялари нархининг 64 фоизга арзонлашиб кетгани сабаб 77 миллиард доллар зарар билан «ёпди».
Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Бринларнинг ҳар бири эса қарийб 45 миллиард доллар йўқотди. Бунга Alphabet лойиҳаси акцияларининг 39 фоизга арзонлашгани сабаб бўлган.
Дарвоқе, улар ўз даврида бир календар йилида энг кўп пул ишлаб олганлар «ўнталиги»дан жой олишган. Жумладан, Маск 2020 йилда 129 миллиард долларга, 2021 йилда эса 116 миллиард долларга, Безос 2020 йилда 75 миллиард долларга, Пейж ва Брин мос равишда 46 миллиард ва 44 миллиард долларга бойиган эдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter