2022 йилда АҚШ полицияси томонидан 1176 киши ўлдирилган
АҚШ полициясининг шафқатсизлигини кузатиб борувчи «Маpping Police Violence» нотижорат ташкилоти ўтган йили 1176 киши ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида полициячилар томонидан ўлдирилганини айтди.
Қайд этилишича, бу одамлар отишма, калтаклаш, электр токи уриши ва ҳибсга олиш натижасида ҳалок бўлган.
2022 йилда полиция томонидан ўлдирилганларнинг 287 нафари қора танли бўлган. Маълумотларига кўра, бу умумий ўлим ҳолатларининг 24 фоизини ташкил этади. Полиция иштирок этган отишмаларнинг 96 фоизида ўлим билан якунланиш ҳолати кузатилган.
2021 йилда полиция томонидан 1145 та шундай ҳолат қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter