Рио-де-Жанейро метросидаги отишма содир бўлган жойдан олинган видео тарқалди
Рио-де-Жанейро метросидаги отишма содир бўлган жойдан олинган видео тарқалди. Ҳодиса оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Кадрларда отишмадан кейинги дастлабки дақиқалар акс этган; поезд вагонида қурбонлар бор. Метронинг кўплаб йўловчилари ўқлардан яширинишга уриниб полга ўтириб олишган.
«Kp.ru» сайтининг ёзишича, ҳодиса 6 май, пайшанба куни шаҳарнинг шимолий ҳудудида жойлашган Жакарезиньода содир бўлган. Ҳаммаси Рио-де-Жанейро полициясининг рейди пайтида юз берган. G1 порталининг маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари «Қизил жамоа» (Comando Vermelho) гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи гуруҳнинг 22 нафар аъзосини йўқ қилган, бир нафар полициячи ҳалок бўлган. Поезднинг икки йўловчиси ва икки полициячи жароҳат олган.
Глобо телеканалининг хабар беришича, отишма натижасида 25 киши, жумладан, жиноий гуруҳнинг 24 аъзоси ва битта полициячи ҳалок бўлган. Қайд этилганидек, операция бир неча соат давом этган. Жиноятчилар нафақат гиёҳвандлик воситаларини тарқатишда, балки қотиллик, болалар ва ўспиринларни ўғирлаш, шунингдек, машиналар ва поездларни ўғирлаш билан ҳам шуғулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter