Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Олимлар қўзиқориндан тери ишлаб чиқаришни ихтиро қилдилар

Олимлар қўзиқориндан тери ишлаб чиқаришни ихтиро қилдилар

Финляндия илмий-техника маркази мутахассислари қўзиқоринлардан тери ўстириш усулини ихтиро қилдилар. Экологик тоза материал ишлаб чиқариш учун улар мицелюм толаларидан фойдаланадилар. Бу ҳақда VТТ техник тадқиқотлар маркази портали маълум қилди.

Тери мицелиюмнинг филаментли толаларидан олинади, бу улкан тармоқ бўлиб, одатда ер остида жойлашган бўлади. Олимлар тери сифатида фойдаланса бўладиган, бардошли материал яратиш учун унинг ривожланиш жараёнини модернизация қилдилар.

Мицелиядан экологик материал ишлаб чиқариш имконияти икки йил олдин маълум бўлган. Аммо кейинчалик лойиҳа муаллифлари мицелиюмнинг етарли даражада ўсишини таъминлашнинг иложи йўқлиги сабабли ўз ишларининг тўлиқ ҳажмига эриша олмагандилар.

Улар мицелиюмни суюқ ферментация қилиш технологиясини ишлаб чиқдилар, бунинг натижасида уни биореакторларда етиштириш мумкин бўлди.

Ушбу технология ёрдамида қўзиқорин терисини ишлаб чиқаришни тижорат даражасига чиқарса бўлади. Материалнинг ишлаб чиқариш тезлиги дақиқада бир метрга тенг бўлиб, унинг ёрдамида оёқ кийимлари ва аксессуарлар тайёрлаш мумкин бўлади.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring