Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Мянмадаги даҳшатли зилзилада 144 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги даҳшатли зилзилада 144 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги зилзила оқибатида 144 киши ҳалок бўлди, 732 киши жароҳатланди, деб хабар берди маҳаллий MRTV телеканали.

Бутун мамлакат бўйлаб вайронагарчиликлар қайд этилган. 

Мянмада бугун, 28 март куни эрталаб зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Сагаинг шаҳридан 16 км узоқликда, 10 км чуқурликда жойлашган,  зилзила магнитудаси 7,9 ни ташкил этди. Ер силкинишлари беш қўшни давлат – Бангладеш, Ҳиндистон, Таиланд, Лаос ва Хитойда ҳам сезилган. 

Кейинроқ Мянма пойтахти Нейпитаудаги аэропортда ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси қулаб тушди. 

"Қўниш-қўниш йўлаги бутунлай вайрон бўлган. Бетон юзаси шу қадар ёрилиб кетганки, ер кўриниб қолган. Самолётлар энди учиб, қўна олмайди. “Аэропорт ёпилиши керак”, деди Нейпитаудаги ҳарбий манба. Мянма ҳарбий тизим вакили мамлакат халқаро ҳамжамиятдан инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлигини айтди.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring