Мисрлик ҳарбийлар Синай яриморолида 19 нафар террорчини йўқ қилди

Бугун, 17 май куни Миср ҳарбийлари «Синай-2018» антитеррор операцияси доирасида 19 нафар террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарга кўра ўн нафар жиноятчи Синай яриморолида ҳарбийлар томонидан, яна тўққиз нафари Миср ИИВ кучлари йўқ қилинган.
«Синай-2018» операцияси жорий йилнинг февраль ойидан бери давом этмоқда. Шу вақт оралиғида 200 дан ортиқ террорчи йўқ қилинган.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter