Дунёда эмлашга нисбатан иштиёқ пасайиб бормоқда — тадқиқот
Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин.
Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди.
Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган.
Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган.
Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган.
Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди.
Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган.
Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди.
Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter