Замонавий технологияларга қизиқувчилар учун «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ҳамкорлигида «Digital Generation Camp» лойиҳаси ишга туширилди. IT соҳасидаги мазкур лойиҳа асосида 18-22 июнь кунлари «Ёшлар оромгоҳи»да «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилади. Унда иштирок этиш учун ўқув тизими орқали лойиҳанинг 5 та йўналиши бўйича 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган 90 нафар ёшлар саралаб олинди.
«Digital Generation Camp»га йиғилган иштирокчиларга юртимизнинг энг етук мутахассислари ва халқаро экспертлар машғулотлар ўтади. Дарслар орқали қатнашчиларнинг қобилиятлари аниқланади. Иштирокчилар ўқув платформа олдидан зарур ишчи буюмлар билан таъминланиб, 5 кун мобайнида амалий ва назарий машғулотларда ўз тажрибаларини бойитади. IT соҳасида мутахассислар билан фикр алмашиш жараёнида янги яратилаётган лойиҳалар устида иш бошлашади.
Оромгоҳнинг сўнгги куни иштирокчилар якка ва жамоавий тарзда ўз лойиҳаларининг тақдимотини намойиш этади. Ҳар бир қатнашчи фаол иштироки учун халқаро сертификат билан тақдирланади. Лойиҳа аъзолари бирга ишловчи жамоани яратиш орқали келгусида яратиладиган лойиҳаларни ҳам жамоавий амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган.
Лойиҳа эркин фикрловчи, технологик трендларга қизиқувчи ёшларни дастурлаш, робототехника, медиа ва дигитал маркетинг, дизайн, киберспорт йўналишлари бўйича бирлаштиради. Бундан ташқари уларни жамоавий бўлиб ишлашларини таъминлаб, ҳамкорлик ҳамда режалаштириш қобилиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter