«YouTube» болалар онгига салбий таъсир кўрсатувчи видеоларни назорат қила олмаяпти
![«YouTube» болалар онгига салбий таъсир кўрсатувчи видеоларни назорат қила олмаяпти](https://static.xabaruz.com/crop/1/3/720_460_95_1354570146.jpg)
«YouTube» зўравонлик акс этган видеоларни тўлиқ назорат қила олмаяпти.
«YouTube» севиси болалар онгига салбий таъсир кўрсатувчи платформа контентида пайдо бўладиган видеоларни автоматик алгоритмлар ва модерадор инсонлар ёрдамида назорат қилади. Бироқ бу каби видеоларга қарши кураш у қадар самарали эмас. Бу ҳақда itc.ua хабар берди.
Бунинг бир нечта сабаби бор. Улардан бири модераторларга контентни баҳолаш учун компания томонидан бериладиган тавсияларнинг чалкашлиги. Экспертларнинг бу ҳаракати кейинчалик сунъий интеллект қидирув алгоритмларида фойдаланилади. Аниқланишича, ходимларга роликлар рейтингини баҳолашда уларнинг зарарли бўлиши мумкинлигидан қатъи назар яратилиш аҳамиятига қараб баҳолаш топширилган.
Ходимлардан бирининг айтишича, салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, зўравонлик акс этган саҳналар мавжуд видеони модераторлар керакли тартибда белгилаб қўйишлари лозим. Шу билан бирга улар роликнинг сифатини ҳам инобатга олишлари керак. «Юқори сифат» белгиси эса видео қанчалик салбий таъсирга эга бўлмасин, қидирув тизими томонидан тақдим этиладиган рўйхат бошидан ўрин олади. Муаммо шундаки, болалар учун хавфли бўлган роликлар одатда юқори сифатга эга бўлади.
Бир неча ой олдин «YouTube» сервиси болалар учун хавф туғдирувчи видеоларни тарқатишда айбланиб, катта машмашалар домида қолган эди. Натижада кўплаб реклама берувчилар «YouTube» платформаси билан ҳамкорликдан бош тортди. Шундан сўнг сервис модераторлар олдига платформага жойланаётган видео 9—12 ёш орасидаги болаларга тўғри келиш ёки келмаслигини аниқлаш вазифасини қўйди.
Эндиликда экспертлар жинсий зўравонликлар, одобсиз сўзлар, турли гиёҳвандлик моддалари акс этган саҳналар ўрин олган видеоларни алоҳида белгилаб қўйишлари лозим. Бироқ маъмурият одамни чалғитувчи мисолларни келтирди. Масалан, платформа тавсиясини ҳисобга оладиган бўлсак, Тайлор Свифтнинг «Bad Blood» видеоклипи болалар учун салбий таъсирга эга. Аммо ҳайвонларга қарши зўравонликнинг майда саҳналарини ўз ичига олган видеони — кўрса бўлади.
Корнелл университетининг сунъий интеллект масалалари бўйича профессори Барт Селман буни «қиймати жиҳатидан номувофиқлик» деб атади. Бу орқали платформа одамларни кўпроқ «YouTube»га киришга жалб қилувчи, реклама берувчиларни ўзига «тортувчи» видеоларни жамият манфаатларидан устун кўрмоқда.
Модераторларни чалкашликка олиб келувчи қўлланмалар билан баҳсли вазиятни яратиб, шунингдек, ушбу қўлланмаларни сунъий интеллект алгоритмига жойлаштириш орқали «YouTube» вазиятни янада ёмонлаштиряпти. Маъмурият салбий таъсирга эга видеоларнинг тарқалишига қарши курашиш учун 10 мингга яқин янги модераторларни жалб этиш ниятида. Бироқ уларнинг иши самара бериши учун, аввало, аниқ тамойилларни ишлаб чиқиш лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter