«Яхши даромад топмоқчи бўлсангиз...» (видео)
Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг, деб ёзади АКТ вазири Шерзод Шерматов.
Вазирнинг қайд этишича, президент топшириғига кўра халқаро тажрибани ўрганиш асосида «айти» компаниялари учун алоҳида солиқ муҳити яратилганидан бери «айти» хизматлари экспорти 50 баробардан зиёдга ортди, ушбу корхоналарда экспорт бўйича ишлайдиган ходимлар сони 9 карра ўсди. Яъни, улар ўз оиласи билан ўз юртларида яшаб ахборот технологиялари орқали чет элга хизмат кўрсатиб, яхши даромад олмоқдалар.
«Асосийси, «айти» компаниялар ушбу яратилган имкониятларга ишонч билдирмоқдалар ва IT-парк резидентлари сони ортиб бормоқда. Президентимизнинг IT-парк мажмуасига ушбу ташрифи соҳа компанияларининг ишончи янада ортишига ёрдам бериши аниқ. Энди навбатдаги вазифа — кўпроқ ёшларимизни «айти» соҳасида ҳамда чет тиллари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга ундаш. Шундагина биз келгусида ахборот технологияларидан фойдаланиб, хизматлар экспортини янада юқори даражага ошириш имкониятига эга бўламиз», таъкидлайди Шерзод Шерматов.
Ташриф ҳақида батафсил ушбу видеода кўринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter