Японча клавиатура қанақа бўлади?
Япон тилида Хитойдан кириб келган кандзи иероглифли ёзувидан ташқари, икки бўғинли алифболар — хирагана ва катакана бор. Уларда битта белги сўзни эмас, бўғинни билдиради.
Одатда бу алифболар иероглиф қўллаб бўлмайдиган сўзларга ишлатилади: катакана — Европа тилларидан ўзлашган сўзлар учун, хирагана — алоҳида японча қўшимчалар ёки қайси иероглиф қўйишни билмаганда ишлатилади.
Ана шу хиракананинг 47 белгиси компьютер клавиатурасига киритилган, шунинг учун ҳам японча клавиатура клавишлари сони бўйича биздагидан деярли фарқ қилмайди. Қолаверса, махсус дастурлар ҳам борки, улар белгиларнинг киритилишига қараб бир нечта белгини автоматик равишда иероглифга алмаштиришни таклиф қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter