Клавиатуранинг янги авлоди билан танишинг! (Видео)
Aслини олганда Charachorder сизнинг клавиатурангиз билан бир хил, лекин бир ўлчовли техника ўрнида беш ёқламали ҳарфлар тизими мавжуд. Шундай қилиб, ҳарфлар, рақамлар ёки махсус белгиларни киритиш учун бармоқларингизни турли йўналишларда ҳаракатлантирсангиз кифоя. Клавиатурангиз нима қила олса, у ҳам худди шу ишни қила олади. Aммо анча тез. Бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳарфларни ёза олиш мумкин, бу «аккордлаш» деб аталади – битта тугма ёрдамида бутун сўз ёки ибораларни киритиш. Aйнан мана шу аккордлаш қобилияти анъанавий клавиатурага нисбатан самаралироқ ишлашга имкон беради.
Aслида ушбу қурилма билан бутун QWERTY клавиатурасидан фойдаланса бўлади. Бу тугмаларнинг барчаси беш томонлама тактил калитлардир ва улар орқали махсус белгиларни киритиш имкони мавжуд ва у анча кучлироқ бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта тугмаларни босиш орқали бутун сўз ёки иборани компьютерга киритиш мумкин.
Шундай қилиб, агар сиз бирор бир сўзни белгилар билан киритиш режимида ёзмоқчи бўлсангиз. Ҳарфлар кетма-кетликда киритилади, Charachorder билан барчаси кўз очиб юмгунча ҳал бўлади. Аслида бу келажак. Булар 1D эмас, балки 3D калитлари эканлигини бармоқлар ҳаракатини сездирмай туриб барча элементларни кирита олганингизда сезасиз. Шундай қилиб, масалан, фақат битта калит ёрдамида алоҳида ҳарфларни кўрсатиш учун уни турли йўналишларга кўчириш керак, ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта тугмачаларни босиб, бутун сўз ёки ибораларни киритиш мумкин.
Charachorder - бу жуда тез ёзиш имконини берувчи технологик мўъжиза. 3D ҳаракатни аниқлаш калитлари жорий 1 ўлчамли ёзиш усулларига нисбатан белгилар осонлик билан киритилишини таъминлайди. Белгиларни бир вақтнинг ўзида ишлатишингиз мумкин, бу сизга барча сўзларни битта тугмачани босиш билан бажаришга имкон беради. Бу ўз навбатида ўрта асаб тизимидаги босимни ҳам енгиллаштиради ва турли касалликлар хавфини камайтиради.
Тўлиқ мослашиб, ўргангандан кейин бир дақиқада 300 сўзни ёзиш тезлигига (WPM) эришса бўлади. Стандарт QWERTY клавиатурасидан фойдаланувчиларда эса ушбу кўрсаткич атиги 40 та сўзни ташкил этади. Бу катта ўйинни ўзгартирувчи ва ҳатто QWERTY клавиатурасини алмаштиришга олиб келиши мумкин. Лекин энг ҳайратланарлиси, янги фойдаланувчилар ушбу қурилмага қанчалик тез мослаша олишидадир. Менимча, имконияти чекланган инсон учун Charachorderдан фойдалана олишнинг қулайлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Aгар сиз диққат билан қарасангиз, ёзув киритиш вақтидаги мукаммалликнинг гувоҳи бўласиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter