Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паролларни ўғирлашнинг яна бир йўли топилди

Паролларни ўғирлашнинг яна бир йўли топилди

Фото: «Geek-nose.com»

Калифорния университети тадқиқотчилари паролларни ўғирлашнинг яна бир усулини аниқлашди. Бунинг учун иссиқлик камераси бўлса кифоя.

Синов чоғи 31 нафар кўнгилли клавиатурада 10 хил паролни киритди, кейин эса клавиатура иссиқлик камерасида суратга олинди. Бунинг натижасида шу нарса ойдинлашдики, камера 30 сония ичида бармоқларнинг иссиқ изларини қайд эта олди ва аксарият ҳолларда мутахассислар терилган паролларни тиклай олишди.

Одатда бу усул икки ҳолатда иш беради: парол ташқи клавиатурада терилган бўлса (чунки ноутбукларнинг клавишлари шундоқ ҳам иссиқ бўлади) ва парол символлари экранга эмас, балки клавишларга қараб туриб ёзилган бўлса ( бу усулда ёзувчиларнинг бошқа бармоқлари ҳам клавишларга тегиб туради).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг