Хитойда 2020 йил иероглифлари эълон қилинди: «халқ» ва ...
Хитойда якунланиб бораётган 2020 йил иероглифлари сифатида «халқ» ва «эпидемия» тан олинди. ХХР лингвистик ресурсларни ўрганиш ва мониторинги давлат маркази 21 декабрь куни анъанавий онлайн овоз бериш натижаларини эълон қилди.
Хабарга кўра, овоз бериш натижаларига кўра, «халқ» ички мавзу бўйича иероглиф мақомини олди. Яъни мамлакат халқи пандемияга қарши курашишда бирдамликни намоён этиб, ўзаро ёрдам қўлини чўзган, белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя қилган.
«Эпидемия» эса халқаро мавзуда йил иероглифи: сайёрамизга қўққисдан ёпирилган эпидемия одатий тартиблар ва инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартириб юборди, қарама-қаршиликлар ва низоларни келтириб чиқарди.
Шунингдек, Хитойда 2020 йил иборалари ҳам аниқланган: ички мавзуда — «қашшоқликка қарши курашиш», халқаро мавзуда — «коронавирус эпидемияси».
Хитойликларнинг фикрича, йил иероглифи ва иборасига овоз бериш мамлакат ва унинг ташқарисидаги вазиятни энг яққол ифодалаб беради. Хитойда ушбу анъана 2006 йилдан бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter