Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкция қўлланилади

Хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкция қўлланилади

Фото: «LiveJournal»

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Мазкур қарор билан қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат буйича инспекция томонидан хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади.

Масалан, эндиликда мобиль алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг