Хизмат кўрсатишнинг қайси соҳаларида ўсиш юқори?
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-май ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 54498,0 млрд. сўмга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 107,0 фоизни ташкил этди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт хизматлари (30,2 %) ташкил этди.
Бугунги кунда хизматлар соҳасининг тез ривожланаётган турларига АКТ ва молия-кредит муассасаларининг хизматлари тааллуқлидир. Янги технологиялар ва бозорни эркинлаштириш натижаларига таянган ҳолда, ушбу фаолият турлари сўнгги вақтларда ривожланишнинг янги босқичига чиқди ва ҳозир кунда жамиятнинг технологик тараққиёти ва иқтисодиётнинг глобаллашувида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter