Хитойликлар Американинг «SpaceX» ракетаси «нусхаси»ни яратишди
Хитой ракета-ташувчилар технологияси академияси (CALT) икки бўғинли метан-суюқликли ракета концепциясини тақдим этди. «Futurism» ёзишича, ракета шубҳали даражада таниш.
Журналистлар хитойлик ракетасозлар слайдларда кўрсатган тасвирлардаги ракета «SpaceX Starship» космик кемасига жуда-жуда ўхшаб кетишини ёзишди. Фарқи ҳам бор. Масалан, CALT ясаган ракета Ернинг қуйи орбиталарига 20 тонна атрофида юк олиб чиқиш учун мўлжалланган, «SpaceX» кемаси эса улкан — 100 тонналик юкларни бундан ҳам олисроқ масофаларга олиб учиши режалаштирилган. Двигателларининг ишлашида ҳам фарқлар бор.
Хитой ракетасининг ташқи кўриниши ҳали ўзгариши мумкин, чунки ҳозирча ишланиш жараёнида. Қолаверса, «SpaceX Starship» ҳам тўлиқ тайёр эмас. «SpaceX» асосчиси Илон Маскнинг айтишича, бу улкан ракеталар келгусида «Falcon 9» ва «Falcon Heavy» ҳамда «Dragon V2» юк ва учувчили кемалари ўрнини эгаллайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter