Хитойлик миллиардер ўз компаниясини казинода банкротга учратди
Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи «Gionee» компанияси асосчиси ва раҳбари Лю Лирон казинода катта пул ютқазиб, ўз компаниясини инқироз ёқасига олиб келди, деб хабар берилди. Бу ҳақда «Tech in Asia» нашри ёзди.
Маълум қилинишича, у Сайпан оролида жойлашган казинода 10 млрд. юан ($1,4 млрд.) атрофидаги пулни ютқазиб қўйган.
Тадбиркорнинг ўзи эса миллиард доллар (қайси валютада экани ноаниқ) ютқазганини айтди. У компанияга тегишли пуллардан ҳам ишлатганига иқрор бўлди. Компания пулларидан қанча олгани эса декабрь ойида, компаниянинг банкротлиги расмийлаштирилиши жараёнида очиқланади.
«Gionee» компаниясига 2002 йили асос солинган, дастлаб симли телефонлар ишлаб чиқарган компания кейинчалик смартфонларни тайёрлашни ўзлаштирди.
Аммо компания арзон қурилмалар ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлаша олмади, халқаро бозорга ҳам йўл топа олгани йўқ. Раҳбарият омадсизликларни маркетингга ҳаддан зиёд кўп маблағ сарфлангани билан изоҳлади. 2016 йилдан бери «Gionee» ҳар ойни $29 млн. зарар билан якунламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter